Русский | O'zbekcha | English
Bosh sahifa Loyiha haqida Arxiv Murojaat uchun
 
 
Siyosat
Iqtisodiyot
Xorij xabarlari
Madaniyat va sport
Hodisalar
Analitika
Foydali saytlar

Центр развития и внедрения компьютерных и информационных технологий

Валюта









Iqtisodiyot

Саудия учрашуви нефть нархи нега ошганини ўрганмоќда
23 Iyun 2008 11:22
Саудия Арабистонида учрашаётган нефть оламининг йирик вакиллари нега ёќилѓи нархи бир йил ичида бу ќадар кескин - ќарийб икки бараварга ошиб кетганига жавоб топишмоќчи.
Нефть сотадиган асосий давлатлар, бой истеъмолчилар ћамда ёќилѓи дунёсидаги улкан ширкатлар иштирокидаги мазкур учрашув муаммога ечим топишга ќодир бўлмаса керак, дейилмоќда.
Айни пайтда учрашувнинг якуний ћужжати ћам ќатнашчиларнинг юќори нархлар ћаќидаги турфа хил фикрларини акслантириши кутилмоќда.
ОПЕК ёки дунёдаги нефть хомашёсининг ярмига яќинини ишлаб чиќарадиган гурућ аъзолари мавжуд ћолат учун жаћондаги молиявий шароитларни айблашмоќда.
Хусусан, АЌШ доллари ќадрининг пасайиши ва дунё бозорлардаги ваћима ћамда миш-мишлар тилга олинаяпти.
Аммо истеъмолчилар, хусусан, Британия раћбарияти нефть ишлаб чиќарувчи давлатлар ўз имконларини кенагйтиришлари зарур, дейишмоќда.
Саудия Арабистони эса илгарироќ нефть ишлаб чиќариш ћажмини оширган ва керак бўлса, яна шу каби амалга ќўл уришини айтаяпти.
Аммо Саудия вакилларига кўра, шундоќ ћам ћозир дунё бозорларида талабга яраша нефть маћсулоти мавжуд ва ќўшимча нефть катта ўзгариш келтирмайди.
Ћозирги мавжуд тахминларга кўра, Саудия Арабистони кутилмаган даражадаги катта миќдорда ќўшимча нефть ишлаб чиќаришни бошлаши ћам мумкин.
Лекин бундайин улкан амални бажариш учун бир неча йиллар ваќт керак бўлади.
Умуман, узоќ муддатли келажакка ќараганда, нефть нархлари арзонламаслиги мумкин ва бу ћолат бошќа энергия манбаларини излашни шарт ќилиб ќўяди.
Саудиядаги учрашувга келган Британия Бош вазири Гордон Браун, масалан, ўз мамлакати нефтга ќарамликни камайтириш йўлида ќуёш ва шамол энергиясини ишлатиши ћамда ядровий ќувватини кучайтириши лозимлигини урѓулади.
Би-Би-Си
535 marta o`qilgan
 
© Вебсайт агентства www.gzt.uz создан при содействии Общественного фонда поддержки и развития независимых печатных СМИ и информационных агентств.
Адрес электронной почты: gzt@inbox.ru
Разработка и хостинг UZINFOCOM, Система управления сайтом MANAGER