Русский | O'zbekcha | English
Bosh sahifa Loyiha haqida Arxiv Murojaat uchun
 
 
Siyosat
Iqtisodiyot
Xorij xabarlari
Madaniyat va sport
Hodisalar
Analitika
Foydali saytlar

Центр развития и внедрения компьютерных и информационных технологий

Валюта









Iqtisodiyot

Ўзбекистон: Россия билан товар айланмаси илк бор 4 миллиард доллардан ошиб кетди
23 Aprel 2008 09:11
Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айланмаси 2007 йил якунига кўра 4 млрд. 040,5 миллион долларни ташкил этди, дея хабар беради Росбалт республика Давлат статистика ќўмитасига (ДСЌ) таянган ћолда.
Ўтган йили икки давлат ўртасидаги товар айланмаси 39,7 фоизга ўсди. ДСЌ маълумотига кўра, умумий товар айланмаси ћажмида Россиянинг улуши 28,4 фоизни ташкил этмоќда.
Ўзбекистон ташќи иќтисодий алоќалар вазирлиги матбуот хизматининг маълумотига кўра, 2007 йил натижаларига бўйича АЌШ (20,9 фоиз), Буюк Британия (38,1 фоиз)ва Корея Республикаси (17,8 фоиз) билан савдо-иќтисодий муносабатларнинг кескин тарзда тушиб кетгани ќайд этилган.
Ўзбекистоннинг умумий товар айланмаси 2007 йилда 27,4 фоизга ўсган ва 14 млрд. 227,1 миллион долларни ташкил этган. Шу билан бирга, экспорт улуши 8 млрд. 991,5 миллион долларни (ўсиш 40,7 фоиз), импорт улуши эса 5 млрд. 235,6 миллион долларни ташкил этган (9,5 фоиз). Давлат ќўмитасининг таъкидлашича, экспорт улушининг ўсиши натижасида ташќи савдода мусбат сальдо 3 млрд.755,9 миллион долларни ташкил этган.
Экспорт умумий ћажмида ёќилѓи маћсулотлари (20,2 фоиз), пахта толаси (12,5 фоиз) ва озиќ-овќат маћсулотлари (7,9 фоиз) асосий улушни ташкил этган.
Ўзбекистон 2007 йилда дунёнинг 157 мамлакатлари билан ташќи савдо алоќаларини амалга оширган, шундан 87 таси билан ташќи савдо айланмасида мусбат сальдога эга бўлган, деб ёзади Фарѓона.ру сайти.
604 marta o`qilgan
 
© Вебсайт агентства www.gzt.uz создан при содействии Общественного фонда поддержки и развития независимых печатных СМИ и информационных агентств.
Адрес электронной почты: gzt@inbox.ru
Разработка и хостинг UZINFOCOM, Система управления сайтом MANAGER