Адолатчиларнинг танқидларга муносиб жавоби
23 Dekabr 2009 21:07
www.gzt.uz - Навбатдаги 15 дақиқалик кўрсатув давомида “Адолат” социал-демократик партияси вакиллари ЎзЛиДеП ва ЎзХДП аьзоларининг бир ҳафта олдинги чиқишида билдирган танқидий фикрларига муносиб жавоб қайтардилар.
Жумладан, партия фаоли Зуҳра Ботирова ўз маьрузасида ЎзЛиДеП нинг сайловолди дастуридан ўрин олган. ижтимоий муҳофаза масаласига танқидий муносабатини билдирди. Унинг фикрича, Ўзбекистон либерал-демократик партияси тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш тарафдори бўлиш билан бирга ушбу секторларда меҳнат қилаётганларнинг ижтимоий муҳофаза масалалари партиянинг сайловолди дастурида ўз аксини топмаган.
Бундан ташқари, партия фаоли ЎзЛиДеПнинг соғлиқни сақлаш соҳасига хусусий секторни жалб қилиш масаласига ҳам тўхталиб ўтди. Унинг таькидлашича, либерал-демократлар жуда нозик деб ҳисобланган соҳага хусусий секторни жалб қилиши, биринчидан, ушбу соҳада оддий фуқароларга бир қанча қийинчилик туғдириши мумкин, иккичидан, ушбу ташаббус албатта оддий сайловчида, шу ерда ҳам тадбиркорлар синфининг манфаати, халқ соғлиги манфаатидан устун қўйилмаяптими деган саволни юзага келтираяпти.
ЎзЛиДеП билан бир қаторда Халқ демократик партия ҳам танкид зарбаларини олди. Жумладан, партия аьзоси Қодир Жўраев ўз чиқишида Ўзбекистон халқ демократик партияси сиёсий платформасини тузишда бошқа партиялар платформасидан фойдаланганлигини маьлум қилди.
104 marta o`qilgan











