Русский | O'zbekcha | English
Bosh sahifa Loyiha haqida Arxiv Murojaat uchun
 
 
Siyosat
Iqtisodiyot
Xorij xabarlari
Madaniyat va sport
Hodisalar
Analitika
Foydali saytlar

Центр развития и внедрения компьютерных и информационных технологий

Валюта









Siyosat

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни мақсад қилган ХДП қани?
25 Dekabr 2009 09:06
www.gzt.uz - Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал-демократик партияси  хусусий тадбиркорлик,  фермерлик ҳаракатини  ривожлантиришга қаратилган ислоҳотларни ўз зиммасига олган сиёсий партия  ҳисобланади.
24 декабр куни телевидениеда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси  вакиллари сайловолди дастури билан чиқди. Унда, сайловчилар билан бўлиб ўтаётган учрашувларда кўтарилаётган масалалар кўрсатув иштирокчиларининг диққат-марказида бўлди.
“Бизнинг партиямиз баьзи бир  партиялар қатори қуруқ шиорлар ёки ваъдалар билан эмас, балки аниқ амалий ишлари билан ўзининг сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни олиб чиқаяпти деди партия аьзоси Абдурашид Жўрабоев.   ХДП  сайловолди дастурида меҳнатга лаёқатли аҳолини иш билан таъминлашни мақсад қилган. Лекин, партиянинг дастурида бу масалалар қандай амалга оширилиши кўрсатилмаган. 2010 йилда янги иш ўринларини  яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган давлат дастури ишлаб чиқилди.  Унга кўра янги корхоналар фаолиятини йўлга қўйиш, хусусий бизнесни ташкил этиш, якка тадбиркорликка кенг йўл очиш, техник ва технологик жиҳатдан ускуналарни янгилаш, инвестицияларни жалб этиш, паррандачилик, асаларичилик соҳаларини янада ривожлантириш орқали янги иш ўринларини яратиш  мумкин. Шу ерда айтмокчиман, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш,  янги иш ўринларини яратишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган ХДП қани?  Унда  бу  йўналиш бўйича аниқ дастур бўлмаганлиги учун, ушбу партияда бу саволга жавоб бера олмайди”.
Албатта, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш жамиятнинг энг муҳим вазифаларидан ҳисобланади.
Кўрсатув иштирокчиларининг таькидлашича, “Қўқон шаҳрида ЎзЛиДеП шаҳар кенгаши фаоллари, тадбиркорлар, ишбилармонлар ташаббуси билан иқитисодий кенгаш тузилган. Натижада,  280 млн. маблағ  сарфланиб, чиқиндиларни ташишга мўлжалланган 13 та транспорт воситаси келтирилган. Энди савол туғилади, шу қилинаётган саъйи-ҳаракатлардан ким манфаатдор? Бу жойда яна ўша ХДПУ айтиб келаётган ижтимоий ҳимояга  муҳтож одамлар иш билан таъминланмаяптими”.
Кўрсатувда либерал демократлар, ХДПнинг бошқа жихатларини хам танқид остига олишди.
Эслатиб ўтамиз, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал-демократик партиясига  2003 йилда асос солинган. Бугунги кунда партия аьзоларининг сони  160 мингдан зиёдни ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси 41 нафар депутатдан иборат.  
106 marta o`qilgan
 
© Вебсайт агентства www.gzt.uz создан при содействии Общественного фонда поддержки и развития независимых печатных СМИ и информационных агентств.
Адрес электронной почты: gzt@inbox.ru
Разработка и хостинг UZINFOCOM, Система управления сайтом MANAGER