Русский | O'zbekcha | English
Bosh sahifa Loyiha haqida Arxiv Murojaat uchun
 
 
Siyosat
Iqtisodiyot
Xorij xabarlari
Madaniyat va sport
Hodisalar
Analitika
Foydali saytlar

Центр развития и внедрения компьютерных и информационных технологий

Валюта









Siyosat

Ҳамкорлар билан иш юритиш яхши натижаларга эришиш имкониятини беради
18 Dekabr 2009 12:26
www.gzt.uz - 17 декабр куни ЎзМТРКнинг “Ўзбекистон” ҳамда “Ёшлар” телерадиоканаллари орқали ЎзЛиДеП фаоллари сайловолди дастуридан ўрин олган  вазифалар ҳақида  сайловчиларни хабардор этди.
Кўрсатувда партия фаоли Файзулла Маманов фермер хўжаликлари фаолиятига алоқадор қонунчиликни янада такомиллаштириш, фермер хўжаликларида етиштирилаётган   маҳсулотларни қайта ишлашни кенгайтириш, чорвачилик ва  паррандачилик соҳаларини ривожлантириш  борасида тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда  бир қатор амалий ишлар олиб борилаётганини айтиб ўтди.  
Жумладан, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Ўзбекистон Фермер хўжаликлари уюшмаси билан битим имзолаган ва унга кўра, фермерлар фаолиятида учраётган айрим муаммолар ҳамжиҳатлик билан  ҳал этиляпти. Ўтган вақт  мобайнида икки ҳамкор ташкилотга 10 мингдан ортиқ фермерлар фаолиятига алоқадор мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг  аксарияти ижобий ҳал этилган.
Илҳом Насриевнинг айтишича, партия нафақат бошқа нодавлат-нотижорат ташкилотлари билан, қолаверса,  ўзи муассислигида бир қатор марказлар билан ҳам олдинга қўйилган вазифаларни бажариш йўлида талай ишларни амалга оширмоқда. Ҳақиқатан ҳам партия ўз электорати  манфаатларини ҳимоя қилишда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўрни ва аҳамияти жуда муҳим бўлмоқда. Масалан, Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази ишбилармонларга амалий ёрдам бериб келмоқда. 
Марказга минглаб тадбиркор ва  фермерлар ўз фаолиятларини янада ривожлантириш ҳамда  қонуний ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларида мурожаат этмоқда. Унинг асосий вазифаси инновацион технология ва ихчам ускуналарни кенгроқ жалб этиш, кредитлар олишда амалий кўмак бериш, хорижий давлатларга бориб тажриба алмашиш,  уларнинг ҳуқуқий билимларини оширишдан иборат.
“Республикамизда биринчилар қаторида партиямиз тизимида сиёсий таълим маркази ташкил этилган бўлиб, у мамлакатимизнинг барча вилоят ва туманларида ўқув курслари, семинарлар ташкил этмоқда. Курсларда партиянинг бошланғич ташкилоти раислари, фаол ёшлар, хотин-қизлар ҳуқуқий билим ва тажрибаларини ошириб бормоқда. Ёшларни ҳунармандчилик, тадбиркорлик ва кичик бизнесга жалб этяпмиз, уларга касб-ҳунар эгаллашига, иш билан банд бўлишига ёрдам бераяпмиз”,  деди кўрсатув иштирокчиси Мамлакат Маҳкамова.
Қатнашчилар бошқа партияларнинг чиқиши юзасидан ҳам ўз  фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
82 marta o`qilgan
 
© Вебсайт агентства www.gzt.uz создан при содействии Общественного фонда поддержки и развития независимых печатных СМИ и информационных агентств.
Адрес электронной почты: gzt@inbox.ru
Разработка и хостинг UZINFOCOM, Система управления сайтом MANAGER