Русский | O'zbekcha | English
Bosh sahifa Loyiha haqida Arxiv Murojaat uchun
 
 
Siyosat
Iqtisodiyot
Xorij xabarlari
Madaniyat va sport
Hodisalar
Analitika
Foydali saytlar

Центр развития и внедрения компьютерных и информационных технологий

Валюта









Siyosat

Партия сайловолди дастурини фуқаролар қўллаб-қувватлаяпти
23 Dekabr 2009 21:09
www.gzt.uz - 22 декабр куни телевидение орқали эфирга узатилган кўрсатувда Ўзбекистон “Миллий тикланиш”  демократик партиясининг фаоллари сайловолди дастуридан ўрин олган вазифалар ҳақида юртдошларимизга маьлумотлар бердилар. Жумладан, партия фаоллари жойларда фуқаролар иштирокида ўтказилаётган учрашувларни мазмунли ва самарали бўлаётганлигини маьлум қилдилар.
Партия аьзоси Арслон Эшмуродовнинг фикрича, жойлардаги учрашувларда аҳолининг аксарияти партия ғояларини қўллаб-қувватлаётган экан. “Очиғини айтганда, бугунги сайловчиларимизнинг сиёсий фаоллиги улар билан бевосита учрашувлар жараёнида сезилаяпти, яъни, улар қайси сиёсий партиядан қайси номзод кўрсатилган, биз кимни сайлашимиз керак, қайси бизга муносиб номзод деган қизиқиш нуқтаи-назаридан учрашув ниҳоятда қизғин ўтаяпти. Мен аниқ мисол тариқасида айтмоқчиман Миришкор туманида Жейнов деган бир машҳур қишлоқ бор. Ўша ерда бевосита партиямизнинг ҳаракат дастурида бизнинг ҳунармандларимизнинг манфаатини ҳимоя қилишни гапирганимизда жуда катта бир эътироф этилганлигининг гувоҳи бўлдик. Яна бир марта таъкидлайман, партиямиз томонидан кўрсатилган барча даражадаги номзодларнинг сайловолди учрашувларида бугун кенг қатламдаги барча фуқароларимизнинг иштирок этаётганлиги ва бизнинг партиямизнинг сайловолди дастурини, номзодларимизнинг дастурини қўллаб-қувватлаётганлиги учун уларга алоҳида миннатдорчилик билдирамиз”, деди у.
Шу ўринда, нима учун партиянинг сайловолди дастурини аксарият фуқаролар қўллаб-қувватлаяпти деган ҳақли савол туғилади. Кўрсатувда Абдуғафур Маматов бунга қуйидагича жавоб беради:
“Халқимиз бизни ғояларимизни маъқуллаётганлиги, биринчидан,  ҳаракат дастуримиз  миллий манфаатларимизни ифода этишга қаратилган. Биз миллий анъаналаримиз, миллий меросларимизни асраб-авайлаш, айниқса, ёшларимизни миллий анъаналаримиз асосида тарбиялаш борасидаги ҳаракат дастурларимиз халқимизга маъқул бўлмоқда. Айниқса, биз миллий бозорни ривожлантириш йўлидан бормоқчимиз, бозорбоп, рақобатбардош товарларни ўзимизда ишлаб чиқариш, шу билан бозорларимизни муҳофаза қилиш, арзонлигини таъминлаш, бу билан эса халқнинг фаровонлиги йўлидан бораётганлигимизни бугун халқимиз эътироф этмоқда ва қўллаб-қувватламоқда”.
Ҳақиқатан ҳам партиянинг сайловолди дастурида миллий бозорни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш асосий вазифалардан бири деб белгиланган. Унда харидоргир, рақабатбардош, жаҳон стандартларига мос келадиган ишлаб чиқарувчиларни, миллий ҳунармандларни  ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, сервис, туризмни янада ривожлантириш, солиқ, бюджет, молия, кредит соҳаларини янада такомиллаштиришга катта аҳамият берилган.
Эслатиб ўтамиз, 2008 йилда Ўзбекистон “Миллий тикланиш”  демократик партияси ҳамда  “Фидокорлар” миллий  демократик партияси қўшилган ҳолда  “Миллий тикланиш”  демократик партиясига  асос солинганди. Бугунги кунда партия  аьзоларининг  сони  108 мингдан зиёдни ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси 29  нафар депутатдан иборат бўлиб, парламентда сон жиҳатидан иккинчи ўринда келмокда.    
104 marta o`qilgan
 
© Вебсайт агентства www.gzt.uz создан при содействии Общественного фонда поддержки и развития независимых печатных СМИ и информационных агентств.
Адрес электронной почты: gzt@inbox.ru
Разработка и хостинг UZINFOCOM, Система управления сайтом MANAGER