Русский | O'zbekcha | English
Bosh sahifa Loyiha haqida Arxiv Murojaat uchun
 
 
Siyosat
Iqtisodiyot
Xorij xabarlari
Madaniyat va sport
Hodisalar
Analitika
Foydali saytlar

Центр развития и внедрения компьютерных и информационных технологий

Валюта









Siyosat

Тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш
23 Dekabr 2009 07:36
www.gzt.uz - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига ўтказиладиган сайловларга саноқли кунлар қолди. Бу ўз навбатида ҳар бир сиёсий партия олдига тарғибот-ташвиқот ишларини кенгайтириш, жойлардаги учрашувларда фуқароларнинг фикрларини ўз сайловолди дастурларидан кўпроқ хабардор этиш маьсулиятини юклайди.
21 декабр куни телевидение орқали эфирга узатилган кўрсатувда “Адолат” СДП  вакиллари аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатишнинг кафолатлари масалалари юзасидан сайловчиларни хабардор қилдилар. Кўрсатув иштирокчиларининг фикрича,  “2010 йилни “Баркамол авлод йили” деб эьлон қилингани бизга жуда катта имкониятларни очиб берди. Чунки, келгуси йилда давлат бюджетининг 50 фоиздан кўпроғи таьлим ва соғлиқни сақлаш соҳасига ажратилади. Бу бизнинг партиямизни ушбу соҳадаги ижтимоий дастурларини жорий этишда жуда қўл келади”. 
Партия аьзоси Зуҳра Ботированинг таькидлашича, “Алтернатив медицинани ривожлантирмасдан туриб, бугунги кунда тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш албатта қийин. Рақобат бўлиши керак, лекин, сайловчиларимизнинг ижтимоий ҳимоя масаласида ўзининг айрим бир камчилик томонларини кўрсатмоқда. ЎзЛиДеП томонидан  ўз сайловолди дастурида белгиланган, соғлиқни сақлаш тизимида хусусий секторга катта урғу бериб,  аҳолининг ижтимоий муҳофазаси масаласига эътибор қаратилмаганлигини  салбий ҳолат деб биламиз”.
ЎзЛиДеПнинг сайловолди дастурида ижтимоий соҳа ҳақида фикр юритилганда соғлиқни сақлаш давлат секторини ривожлантиришда бозор механизмларини жорий этиш керак деган ибора қўлланилган. Бу зийрак сайловчиларни ажаблантирмоқда, деди маьрузаси давомида Зуҳра Ботирова.
Эслатиб ўтамиз, “Адолат” социал-демократик партиясига 1995 йилда асос солинган. Бугунги кунда партия аьзоларининг сони 75 мингдан зиёдни ташкил этади.  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси 10 нафар депутатдан иборат.   
90 marta o`qilgan
 
© Вебсайт агентства www.gzt.uz создан при содействии Общественного фонда поддержки и развития независимых печатных СМИ и информационных агентств.
Адрес электронной почты: gzt@inbox.ru
Разработка и хостинг UZINFOCOM, Система управления сайтом MANAGER