Русский | O'zbekcha | English
Bosh sahifa Loyiha haqida Arxiv Murojaat uchun
 
 
Siyosat
Iqtisodiyot
Xorij xabarlari
Madaniyat va sport
Hodisalar
Analitika
Foydali saytlar

Центр развития и внедрения компьютерных и информационных технологий

Валюта









Siyosat

ЎзЛиДеП ва ННТ ҳамкорлиги
18 Dekabr 2009 12:41
www.gzt.uz - 17 декабр куни телевидение орқали эфирга узатилган сиёсий партиялар сайловолди дастурига бағишланган тарғибот-ташвиқот кўрсатувида Ўзбекистон Либерал демократик партияси  (ЎзЛиДеП) аьзолари жамият ҳаётини янада демократлаштириш ва эркинлаштириш, нодавлат-нотижорат ташкилотлари фаолияти билан партия ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш вазифалари тўғрисида сўз юритдилар.
Муҳаммадилҳом Йўлдошев ўз маьрузасида, ЎзЛиДеП  кучли фуқаролик жамиятини барпо этишни асосий вазифаларидан бири этиб белгилаганини қайд этди. Дарҳақиқат, партиянинг Нодавлат нотижорат ташкилотлари  миллий ассоциацияси (ННТМА) билан  ҳамкорлик битими имзолангани иккала томон учун ҳам самарали  бўлиб, қатор амалий ишларни бажариш имкониятини бермоқда.
“Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, ННТМА бугунги кунгача  жамиятимизнинг долзарб вазифаларини ҳал қилишда сезиларли ишларни  амалга оширди.  Республикамиз бўйлаб  бир неча маротаба турли танловлар эълон қилиниб, кўплаб нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини  қўллаб-қувватловчи грантлар ажратилгани фикримиз тасдиғидир”, деди у.
Партия фаоли Илҳом Насриевнинг фикрича, ЎзЛиДеП, ННТМА, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Савдо-саноат палатаси ҳамда  Фермерлар уюшмаси ўртасида изчил  ва доимий ҳамкорлик йўлга қўйилгани жамиятимиздаги ижтимоий аҳамиятга молик муаммоларни ҳал этишда муҳим ўрин тутмоқда.
Бугунги кунда юртимизда 5 мингдан зиёд нодавлат-нотижорат ташкилотлари фаолият кўрсатмоқда. Айтиш ўринлики, улар фаолиятининг қонунчилик базасини янада мустаҳкамлаш, фаолиятига тўсиқ бўладиган ҳолатларга барҳам беришда “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги қонуннинг  қабул қилингани муҳим воқеа бўлди.
ЎзЛиДеП фаоли Раъно Хожимуҳамедова эса партия ўз олдига қўйган мақсадларнинг  асосий йўналишлардан бири ННТ билан ҳамжиҳатликни янада кучайтириш эканини айтиб ўтди. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан ҳам  ҳамкорлик муносабатларини янада кенгайтиришга эътибор қаратилмоқда. “Ҳамкорлигимизнинг ҳуқуқий асоси  2005 йилда битим шаклида  тасдиқланган бўлиб, биргаликда  янги иш  ўринларини яратиш борасида  талайгина ишларни амалга оширмоқдамиз”, деб таъкидлади Р.Ҳожимуродова.
Кўрсатув қатнашчилари бошқа партияларнинг сайловолди дастуридан ўрин олган айрим масалалар юзасидан ўз танқидий фикрларини ҳам баён этдилар. “Биз, - деди кўрсатув иштирокчилари,  - бошқа партиялар сингари  қуруқ ваъда бермаймиз,  ЎзЛиДеПнинг    иши ва амали бирдир”.   
80 marta o`qilgan
 
© Вебсайт агентства www.gzt.uz создан при содействии Общественного фонда поддержки и развития независимых печатных СМИ и информационных агентств.
Адрес электронной почты: gzt@inbox.ru
Разработка и хостинг UZINFOCOM, Система управления сайтом MANAGER