Русский | O'zbekcha | English
Bosh sahifa Loyiha haqida Arxiv Murojaat uchun
 
 
Siyosat
Iqtisodiyot
Xorij xabarlari
Madaniyat va sport
Hodisalar
Analitika
Foydali saytlar

Центр развития и внедрения компьютерных и информационных технологий

Валюта









Siyosat

ЎзХДП турмуш фаровонлиги тарафдори
23 Dekabr 2009 07:24
www.gzt.uz - Сайлов ҳар бир сиёсий партия учун жиддий синов палласи ҳисобланади. Ўзбекистон халқ демократик партияси ҳам бу  жараёнда фаоллик кўрсатиб, аҳоли манфаатларига хизмат қилувчи вазифаларни сайловолди дастури орқали  ифодаламоқда.  Куни кеча партия вакилларининг  телевидение орқали чиқишида  ижтимоий қатлам манфаатларини ҳимоя қилишнинг аниқ йўналишларига эьтибор қаратилди.  
Бундан 5 йил олдин ЎзХДП  ўзининг электоратини белгилаб олган эди. Булар,  ижтимоий ҳимояга муҳтож  ҳамда  ишга жойлашишда қийинчиликларни бошдан кечираётганлар,  иқтисодиётда  банд бўлмаган меҳнатга лаёқатли инсонлар, кам таъминланган ва кўп болали оилалар, имконияти чекланганлар ҳамда  пенсионерлардир. Шунингдек,   ижтимоий  хизмат кўрсатувчи бюджет ходимлари ҳам  партиямиз электорати таркибини белгилайди,  деди,  ўз чиқишида партия аьзоси Гулруҳ Агзамова.  
Ўзбекистон Халқ демократик партияси -  мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ижтимоий самарадорлигини янада юксалтириш тарафдоридир.
Бу борада партия ўзининг дастурий мақсадларини Ўзбекистонда изчил амалга оширилаётган ислоҳотлар стратегиясининг ижтимоий устувор йўналишларидан келиб чиққан ҳолда белгилайди.  Албатта,  бу ҳаракатлар замирида аҳолининг турмуш фаровонлигини янада яхшилаш,  юртдошларимизнинг имкониятидан келиб чиққан ҳолда  юрт равнақига муносиб ҳисса қўшишларига кўмак  бериш мақсадлари ётибди. Мамлакатимизда ижтимоий ва моддий ёрдамга муҳтож кишилар сонининг босқичма-босқич камайиб бориши ҳам  жамият фаровонлигининг асосий кўрсаткичи ҳисобланади.
Гулруҳ Агзамова ўз маьрузасида юқоридаги фикрларни эьтироф этиб,  сайловолди дастуридан ўрин олган ёш кадрларни тайёрлаш ва  иш билан таъминлаш, оналар ва болаларга тиббий хизмат  кўрсатиш даражасини ошириш,  чекка  ҳудудларда яшайдиган  ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларига уй-жой сотиб олиш ва қуриш учун имтиёзли кредитлар ажратишнинг ҳуқуқий асосини яратиш масалалари ҳақида  сайловчиларга маьлумотлар берди.
79 marta o`qilgan
 
© Вебсайт агентства www.gzt.uz создан при содействии Общественного фонда поддержки и развития независимых печатных СМИ и информационных агентств.
Адрес электронной почты: gzt@inbox.ru
Разработка и хостинг UZINFOCOM, Система управления сайтом MANAGER